Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда қатнашмайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 октябр куни Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг Эрон ва БАА терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади.
Бош мураббийимиз Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра ушбу йиғинда қатнаша олмайди. Иккита учрашувга жамоамизни ёрдамчи мураббийлар Алеиш Чех ҳамда Владо Радманович тайёрлашади. Сречко Катанецга саломатлик тилаймиз.
Фикрлар