Сречко Катанец: "Мен Эрон терма жамоасини мусобақа фаворити, деб ўйлайман"
Эртага "CAFA Nation's Cup" мусобақасига старт берилади. 7 та терма жамоа иштирок этадиган турнир олдидан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ҳаммага ҳайрли кун! Биз мусобақа олдидан бир неча машғулотларда иштирок этдик. Ўзингиз ҳам яхши биласиз, бизда баъзи футболчилар сафга келиб қўшилгани йўқ. Шунга қарамасдан, биз бор кучимиз бу мусобақада қатнашамиз.
Эртага Элдор Шомуродовнинг йўқлиги сезилади, албатта. Бу биз учун жиддий йўқотиш. Жаҳон чемпионатида қатнашган футболчилар юлдуз бўлиши мумкин. Бироқ миллий терма жамоа бу бошқа даража. Олдиндан аниқ бир нарса дейиш қийин. Ҳаммасига майдонда жавоб оламиз.
Уммон жуда яхши шаклланган жамоа. Бранко Иванкович терма билан яхши иш олиб бормоқда. Улар бизга муносиб қаршилик кўрсатишга қодир.
Биз бу турнирда босим остида эмасмиз. Мен ўйинга тайёр бўлган йигитларни майдонга тушираман. Менимча, бу борада ортиқча муаммо бўлади, деб ўйламайман.
Ҳар икки кунда ўйин ўтказишимизга тўғри келади. Бу жисмоний томонлама бизга қийинчилик туғдиради. Жамоанинг аҳилликда ишлаши кўп нарсани ҳал қилади. Биз эртага мана шундай ҳаракат қилишимиз керак.
Уммон бош мураббийи Бранкони яхши танийман. Бироқ қолган мутахассисларни билмайман.
Тўғриси, биз учун энг хавфли рақиб ким эканини билмайман. Фаворит ким экани ҳақида кейинроқ билиб олишимиз мумкин. Аммо ҳали турнир бошланмасдан бирор нарса айтишга эрта, деб ҳисоблайман.
Кеча Эроннинг кенгайтирилган таркибини кўриб чиқдим. Улар жанговор таркибда мусобақага ташриф буюришяпти. Шу сабабли, мен айнан Эрон терма жамоасини мусобақа фаворити, деб ўйлайман.
Фикрлар