Сречко Катанец: "Мундиалга йўлланмани қўлга киритишимизга тўлиқ ишонаман"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец қуръа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Барча ўйинлар қийин бўлади, жамоалар тенг. Сафар эътибори билан Ўзбекистонга яқин масофада жойлашган мамлакат жамоалари тушгани яхши бўлди. Бугунданоқ тайёргарликни бошлашимиз керак.
Қатар билан ўйин ҳақида
— Қатар жуда яхши жамоа, охирги Жаҳон кубоги иштирокчиси, узоқ вақтдан бери бир хил таркибга эга. Уларни ҳурмат қиламиз. Бироқ асосий эътибор фокус ўзимизга қаратилади. Мухлислардан охирги ўйиндаги каби қўллаб қувватлашларини сўрайман. Улар бизни қўлласа албатта яхши натижага эришамиз.
Жамоага ишонч ҳақида
— Мундиалга йўлланмани қўлга киритишимизга тўлиқ ишонаман, мағлубияциз серияда кетяпмиз. Футболчилар жароҳат олмасдан, ўз клубида доимий ўйин амалиётига эга бўлишлари жуда муҳим.
Фикрлар