Станислав Черчесов: Вазифа бажарилди

Кеча бўлиб ўтган Россия – Миср (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Станислав Черчесов ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳаммаси тушунарли, таассуротлар аъло. Вазифани бажардик. Учрашув олдидан кўрсатма қандай бўлган? Биз ушбу баҳсда ғолиб чиқмоқчи эканлигимиз ва буни қилишимиз шарт эканлиги бутун жамоага тушунтирилган. Энди Москвага йўл оламиз ва навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлаймиз”, - дейди россияликлар бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, Россия илк турда Саудия Арабистони термасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!