Стефанос Циципас нимчорак финалда
Zohir2018
Грек ўғлонига гап йўқ
Грециялик теннисчи Стефанос Циципас "Мастерс" туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи даврасидан муваффақиятли ўтиб олди.
Париж шаҳрида давом этаётган мусобақанинг ушбу босқичида Стефанос америкалик Тэйлор Фритцни 7:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа "Rolex Paris Masters" мусобақасининг навбатдаги босқичида Циципас испаниялик Роберто Баутист-Агут, ёки австралиялик Алекс Де Минаур билан рақобатлашадиган бўлди.

Изоҳлар (0)