Стефанос Циципас олға юришда давом этмоқда

CHERY AUTO

Грециялик теннисчи Стефанос Циципас Мадрид шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасидан муваффақиятли ўтди.

Ушбу босқичда Стефаносга франциялик Адриана Маннарино қаршилик кўрсатди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда грециялик теннисчи 6:2, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди "Mutua Madrid Open" турнирининг учинчи даврасида Циципас россиялик Карен Хачанова ва испаниялик Фернандо Вердаско ўйинида ғолиб бўлган теннисчи билан куч синашади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию