Стефанос Циципас порлашда давом этмоқда
Ads

Грециялик теннисчи Стефанос Циципас Франция очиқ чемпионатининг иккинчи даврасидаги қаршиликни ғалаба билан ёриб ўтди.

У Париж шаҳрида ўтаётган "Ролан Гаррос" мусобақасининг ушбу босқичида боливиялик Уго Деллиенни 4:6, 6:0, 6:3, 7:5 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, "Ролан Гаррос"нинг учинчи даврасига йўл олган Циципасга сербиялик Филип Крайинович қаршилик кўрсатадиган бўлди.