Стерлинг фаолиятидаги юбилей голини урди

  • 26 марта, 2021, 21:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Рахим Стерлинг фаолиятидаги юбилей голини урди.

Tecno

26 ёшли футболчи “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган Сан-Марино терма жамоасига (5:0) қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди ва ўзининг профессионал футболчилик фаолиятидаги голлари сонини 150 тага етказиб олди.

Стерлинг ушбу голларнинг 113 тасини "Манчестер Сити", 23 тасини "Ливерпуль" ва 14 тасини Англия терма жамоаси сафида киритган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию