Стерлинг ёзда "Челси"ни тарк этиши мумкин

"Челси" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг жамоани шу йилнинг ёзида тарк этиши мумкин.

Журналист Саймон Филлипснинг сўзларига кўра, инглиз футболчиси келаси мавсум бошига қадар клубини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Манбага кўра, Стерлинг "Манчестер Сити"дан Лондон клубига ўтиш қарорини хато деб ҳисоблайди. Англиялик футболчини сотиб олиш учун "аристократлар" 50 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлади.

Аввалроқ, Рахим чемпионлик учун курашаётган "Арсенал" эътиборини тортаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 28 ёшли инглиз ушбу мавсумда премьер-лигада 18 учрашувда қатнашиб, 4 та гол урди ва иккита самарали узатмани амалга оширди.

"Transfermarkt" портали Англия терма жамоаси футболчисини 70 милион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!