Стивен Жеррард АПЛ клубини бошқариши мумкин
Собиқ футболчи ва мутахассис Стивен Жеррард "Бёрнли" бош мураббийи лавозимини эгаллаши мумкин.
Хабарларга кўра, клуб раҳбарияти янги мавсум олдидан жамоани ишониб топшириши мумкин бўлган номзодлар қаторидан айнан Жеррардни кўриб чиқмоқда.
Маълумки, "Бёрнли" муддатидан аввал Англия Премьер-лигасини тарк этди ва келаси мавсум Чемпионшипда иштирок этади.
Айни пайтда Жеррард ишсиз. Унинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" жамоаси бўлган, у ерни ўтган йил январь ойида тарк этганди.
Бундан аввал у Шотландиянинг "Рейнжерс" ҳамда Англиянинг "Астон Вилла" клубларида ҳам фаолият юритган.
Англия премьер-лигаси тугашига тўрт тур қолганида "Бёрнли" 20 очко билан жадвалда сўнггидан олдинги ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар