Стол теннисчилар “Мустақиллик кубоги”да рақобатлашди
Ватанимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан стол тенниси бўйича ташкил этилган онлайн "Мустақиллик кубоги" якунланди.
Икки кун давом этган мусобақада 28 нафар сара стол теннисчилар ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада иштирокчилар белгиланган вақт ичида топспин, ҳимоявий ва бошқа техник зарбаларни аниқ амалга ошириш бўйича ўз маҳоратларини кўрсатди.
Катталар ўртасида ўтган "Мустақиллик кубоги" Римма Гуфранова (Тошкент), Саида Олимжонова (Андижон), Камила Халимкова (Тошкент вилояти) аёллар ўртасида шоҳсупага кўтарилган бўлса, Қутбидилло Тешабоев (Андижон), Шаҳзод Тоштемиров (Фарғона) ва Дониёр Торамуратов (Қорақалпоғистон) эркаклар баҳсида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан пул мукофоти ва диплом билан тақдирланди.
Фикрлар