
Стоунс: "Ғазаб ва умидсизликни ҳис қиляпман"
Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Реал"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва учрашувнинг сўнгги дақиқаларида икки бор гол ўтказиб юборди. Ўйиндан сўнг "шаҳарликлар" ҳимоячиси Жон Стоунс ўз фикрларини билдирди.
"Ҳис-туйғуларимни сўз билан ифодалашни билмайман. Ҳамма хафа. Биз ҳисобда олдинда эдик, аммо сўнгги дақиқаларда икки вазият юз берди ва биз гол ўтказдик. Ҳимоячи сифатида майдонни бундай натижа билан тарк этиш жуда аламли. Ғазаб ва умидсизликни ҳис қиляпман.
Гвардиола биз майдондаги ҳаракатларимиз учун жавобгарликни ўз зиммамизга олишимиз кераклигини айтди. Бундай оғир пайтларда янада фаоллашиш зарур. Биз "Сантяго Бернабеу"га 2:1 ҳисобидаги устунлик билан боришимиз мумкин эди. Лекин қарама-қаршилик ҳали якунига етгани йўқ. Ҳозир буни қабул қилиш қийин бўлса-да, ижобий фикрлашни давом эттиришимиз керак. Вазиятни тузатишга ҳаракат қилиш лозим", — деди Стоунс "Amozon Prime" га берган интервюсида.
Фикрлар