Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

"Странджа": Бугун финал жангларда 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилади!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Турнир ҳал қилувчи паллага етиб келди.

Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган "Strandja" халқаро турнири ўзининг сўнги босқичига етиб келди. Бугун мусобақа доирасида финал баҳслари бўлиб ўтади. Ярим финал жангларидан сўнг, турнир финалига 8 нафар боксчимиз йўл олдилар. Бугун баҳс олиб борадиган вакилларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-50 кг: Сабина Бобоқулова

- Зареен Ниҳат (Ҳиндистон)

-54 кг: Ҳужаназар Нортожиев

- Ясен Радев (Болгария)

-57 кг Шаҳзод Музафаров - Сачин (Ҳиндистон)

-60 кг Абдумалик Ҳалоков - Асрор Воҳидов (Тожикистон)

-63,5 кг Адҳамжон Муҳиддинов - Радослав Росенов (Болгария)

-71 кг Иқболжон Ҳолдоров - Моҳамед Маҳелоуф (Жазоир)

-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Wиллиам Чолов (Болгария)

+92 кг Жаҳонгир Зокиров - Ёрдан Морежон (Болгария)

Финал жангларининг биринчи қисми 17:00 дан бошлаб, иккинчи қисми эса 20:00 дан бошлаб старт олади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ