"Странджа" турнири. Боксчиларимиз иштирокидаги 2-дастур жанглари ҳам якунланди

  • 25.02.2026 06:50
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, Болгариянинг София шаҳрида анъанавий 77 "Странджа" халқаро турнири ўтказилмоқда. 

2-дастур жанглари ҳам якунланди. Қуйида натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

-85 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони Акмалжон Исроилов ҳам ўз юришини бошлади. У илк жангини ирландиялик Натан Ожога қарши ўтказди. Рақиб ҳам муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Бироқ Исроилов унга имкон қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.

-65 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Абдуллоҳ Мадаминов илк тўқнашувдаёқ асосий рақобатчилардан бири қозоғистонлик Абдигалим Абдикаримга қарши баҳс юритди. Қизиқарли кечган тўқнашувда Мадаминов устунликни ўз қўлига олди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди.

-85 кг вазндаги умидли боксчимиз Норбек Абдуллаев руминиялик Матеи Настасиусга қарши рингга кўтарилди. 
Қизиқарли ва шиддатли кўриниш олган жангда Абдуллаев ишончли ҳаракатлари билан баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди. Якуний ҳисоб 5:0 кўриниш олди.

-90 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Тўрабек Хабибуллаев англиялик Теагн Стоттни иккинчи раундда техник нокаутга учратди.

Ваниҳоят, куннинг энг сўнги жанги -90 кг вазнда Самир Собиров иштирокида бўлди. Самир турнирдаги иккинчи жангини ўтказди. Бу сафар унга германиялик Виталий Валтер рақиблик қилди. Қийин кечган баҳсда Собиров иродали ғалабани қўлга кирита олди ва ўз юришини давом эттирадиган бўлди - 5:0.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!