Стример IShowSpeed: «Ямал, илтимос, Аргентинани ютиб қўйинг, мени ҳалокатдан қутқаринг»
Стример Даррен Жейсон интернетда машҳур бўлган IShowSpeed, Жаҳон чемпионати финали олдидан Испания терма жамоасига мурожаат қилди. Испания ҳал қилувчи баҳсда Аргентинага қарши майдонга тушади.
«Менда қолган ягона умид — Испанияга ишониш... Ламин, ўйинга руҳан тайёр бўл. Майдонда кўп нарса қилма, шунчаки чиқ ва ғалабага эриш. Илтимос, Аргентинини ютиб қўйинглар... Илтимос, Ламин.
Мени қутқар, мени катта фожиадан асра. Бошқа бир йил бундай ҳолатга чидамайман... Агар Месси яна Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, Роналду мухлиси сифатида менда гапиришга ҳеч нарса қолмайди», — деди IShowSpeed ўз стрими давомида.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати финали якшанба, 19 июл куни бўлиб ўтади.

Фикрлар