Суарес ҳам Иньестанинг фаолиятини якунлагани ҳақида гапирди

“Интер Майами” ҳужумчиси Луис Суарес "Барселона"даги собиқ жамоадоши Андрес Иньестанинг фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди. Уругвайлик ва испаниялик футболчи 2014 йилдан 2018 йилгача Каталония клубида бирга ўйнаган, шундан сўнг афсонавий ярим ҳимоячи Япониянинг "Виссель Кобе" клубига кўчиб ўтган.

40 ёшли жаҳон ва Европа чемпиони куни кеча профессионал футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида расман эълон қилди.

“Футболга берган нарсанг билан фахрлан, Андрес! Мен тарихдаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири билан ўйнаш шарафига муяссар бўлдим. Футбол сени жуда соғинади. Омад тилайман!” – деди Суарес ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Луис Суареснинг ўзи 2020 йилда "Барселона"ни тарк этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!