Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Субименди «Арсенал»дан кетиши мумкин!

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Мартин Субименди ўйин амалиёти камлиги сабабли клубни тахминан 70 миллион евро эвазига тарк этиши мумкин

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Субименди етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Хорхе Пикон ўз ижтимоий тармоқларида хабар берган.

Журналист маълумотига кўра, испаниялик футболчининг вакиллари уни ижара асосида бошқа жамоага ўтказиш вариантини мутлақо кўриб чиқмаяпти. Улар фақат тўлиқ трансферга рози бўлишмоқда. Эҳтимолий келишув қиймати тахминан 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

27 ёшли ярим ҳимоячи ўтган йил ёзида «Реал Сосьедад» клубидан «Арсенал» сафига қўшилган эди. У лондонликлар билан беш йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида Субименди жами етти ўйинда майдонга тушган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ