Сульшер зўр ҳужумчисини захирада ўтирган футболчига алмашмоқчи

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида “Интер” билан футболчи алмашмоқчи.

Миланликлар Англия премьер-лигасида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Антони Марсьялни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Франциялик ҳужумчи эвазига “Интер” Манчестерга Милан Шкриньярни жўнатади.

Кейинги ўйинларда захирада қолиб кетаётган словакиялик футболчи аслида Сульшернинг назарига тушган ва МЮ раҳбарияти бу рокировкага қаршилик қилмаслиги кутилмоқда.

29 та учрашувда 16 та гол урган Марсьялнинг трансфер суммаси 60 миллион фунтга баҳоланаётгани боис “Интер” манчестерликларга муайян миқдорда бадал пулини ҳам тўлайди.

martial-skriniar

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)