Суперҳужумчи ўзига янги жамоа танлади
Ўтган мавсум “Наполи”ни Италия чемпионатида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган Виктор Осимхен яқинлашиб келаётган ёзда жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.
Нигериялик форвардга анчадан бери Европанинг қатор грандлари оғиз солиб келмоқда. Айниқса, “Челси”, “Арсенал” ва ПСЖ каби клублардан жиддий чорлов бўляпти.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Осимхеннинг ўзи ПСЖ таклифини қабул қилишга мойил бўлиб турибди. Чунки Виктор Париж клубида ўйнашни орзу қилиши айтилмоқда.
Бундан ташқари, ПСЖ клуби жамоадан кетиши кутилаётган Килиан Мбаппени ўрнини тўлдириш учун кўп гол ура оладиган ҳужумчига эҳтиёж сезиши аниқ. Ана шу мақсадда парижликлар “Наполи”га Осимхен учун 100 миллион евродан ортиқ бадал пулини тўлашга тайёр.
Қолаверса, нигериялик ўйинчининг Франция чемпионатига мослашишига вақт сарфланмайди. Чунки Осимхен Италияга кетгунига қадар Лига 1да “Лилль” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар