Суперклуб 20 ёшли юлдуз учун 100 миллион евро тўлайди

  • 19 декабрь, 06:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус”нинг туркиялик ҳужумчиси Кенан Йилдиз Лондоннинг “Арсенал” клубига ўтиши ҳақидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда. Аввал хабар берилганидек, “канонирлар” 20 ёшли юлдузнинг агенти билан аллақачон алоқа ўрнатишга улгурган.

Tecno

La Repubblica нашри маълумотларига кўра, Англия гранди туркиялик футболчи учун расмий таклиф тайёрламоқда.

“Ювентус” ўз етакчисининг нархини тахминан 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Лондонликлар бу суммани тўлашга рози экани айтиляпти.

Турин суперклуби Кенан Йилдизни таркибда олиб қолишга ҳам уриняпти. Улар ўйинчига 2029 йилнинг ярмигача тузилган амалдаги шартнома ўрнига шароитлари яхшиланган битим тайёрлаяпти. Бироқ кўп нарса Кенаннинг танловига боғлиқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!