Суперклуб антирекорд қайд этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия премьер-лигасининг 4-тур учрашувида ўзаро тўқнаш келган "Тоттенхэм" ва "Эвертон" жамоалари ғолибни аниқлай олмади. Лондон клуби майдонида ўтган беллашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа "Тоттенхэм" янги мавсумда ҳамон лигадаги илк голини ура олмаяпти. Мавсум бошидаги голсиз ўйинлар серияси тўртта баҳсга етди. Squawka статистика хизмати маълумотларига кўра, бу кўрсаткич клуб тарихидаги энг ёмон старт сифатида қайд этилди.

Аввалги турларда "Тоттенхэм" футболчилари "Брентфорд"дан 0:3, "Ньюкасл"дан 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган, "Ноттингем Форест"га қарши баҳс эса 0:0 ҳисобида ниҳоясига етган эди. 

Тўрт турдан сўнг Роберто Де Дзерби шогирдлари фақат икки очко жамғарган ҳолда Англия премьер-лигаси жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!