Суперклуб асосий ўйинчисига ўрнига учтасини топиб қўйди

Англия Премьер-лигаси вакили “Челси” жамоадан кетиш пайида юрган ярим ҳимоячи Энцо Фернандес ўрнига футболчи қидиришни бошлади.

Ҳозирча клуб уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Caught Offside нашри.

Манбага кўра, лондонликлар “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни асосий трансфер нишони сифатида белгилаган. Бироқ уни сотиб олиш қийин бўлиши мумкин. Чунки Эллиотнинг нархи 100 миллион фунт стерлинг (116 миллион евро) деб баҳоланмоқда. Қолаверса, бу ўйинчига қудратли клублар ҳам харидор.

Шунингдек, “Челси” мутасаддилари захира варианти сифатида “АЗ Алкмаар”нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Кесе Смит ва “Вулверхэмптон”нинг 18 ёшли футболчиси Матеус Манега ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, клуб Фернандесни сотишга шошилмаяпти, аммо жаҳон чемпионининг жамоадан кетиш эҳтимоли тобора ошиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!