Суперклуб “Барса” ўйинчисини кўзлаяпти

“Бавария” таркибини “Барселона” футболчиси Рональд Араухо билан кучайтиришни мўлжаллаяпти. Бу ҳақда таниқли журналист Флориан Плеттенберг маълум қилди.

Уругвайлик ҳимоячига мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель шахсан қизиқиш билирмоқда. 

Шунга қарамай, “Барселона” раҳбарияти бу футболчини қўйиб юбормоқчи эмас ва ҳеч қандай таклифларни кўриб чиқмайди.

Араухо каталонияликлар жамоасида 2020 йилдан бери ўйнамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!