Суперклуб Бастонига кўз тикди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер» клуби марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони яқин вақтларда Англия премьер-лигасига йўл олиши мумкин.

Италия нашри Corriere dello Sport хабарига кўра, 27 ёшли футболчига Лондоннинг «Челси» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

«Аристократлар» қишки трансфер ойнасида ҳимоячини 80 миллион евро эвазига олиб келиш имкониятини ўрганмоқда. Маълумотларга қараганда, ушбу трансфер ташаббускори жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо ҳисобланади.

Жорий мавсумда Бастони барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда тўртта ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб турмади.

Ҳимоячининг амалдаги шартномаси «Интер» билан 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари италиялик футболчининг бозор қийматини 65 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!