Суперклуб футболчини Саудия Арабистонига кетишига йўл қўймади
Туриннинг «Ювентус» жамоаси ҳимоячиси Федерико Гатти ёзги трансфер ойнаси даврида клубини тарк этиши мумкин эди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Журналист маълумотига кўра, италиялик футболчига Саудия Арабистони чемпионати клублари томонидан қизиқиш бўлган, бироқ келишув амалга ошмаган.
Шунингдек, А Серия вакили «Наполи» ҳам Гаттини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиққан.
28 ёшли ҳимоячи «Ювентус» таркибига 2022 йил январь ойида қўшилган. У билан амалдаги шартнома 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг бозор қийматини 14 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар