Суперклуб ўйинчисига келган учта таклифни рад этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Иқтидорли марказий ярим ҳимоячи Юнус Муса “Милан”да қоладиган бўлди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилди.

Манба хабарларига кўра, “Милан” Муса трансфери бўйича Италия, Туркия ва Англия клубларидан учта таклиф олган, аммо уларнинг барчасини рад этган.

“Россонерилар” бош мураббийи Рубен Аморим америкалик футболчини жамоада олиб қолмоқчи, футболчининг ўзи ҳам қолишга тайёр.

Муса ўтган мавсумни “Аталанта”да ижара асосида ўтказди. У жамоа сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда қатнашиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Энди унга “Милан”да имконият берилади.  

Футболчининг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари ярим ҳимоячини 14 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!