Суперклуб “Рома” ҳужумчиси учун ўз футболчисидан воз кечди

“Милан” раҳбарияти “Рома”дан кетиш пайида юрган Николо Дзаньолони трансфер қилиш имкониятини топди.

Миланликлар спорт директори Паоло Мальдини ўзи анчадан бери кузатиб юрган ўйинчининг трансферини расмийлаштиришга тайёрлигини билдирди.

“Милан” клуби 23 ёшли футболчи учун 25 миллион евро харажат қилишни мўлжаллаяпти. Унгача Паоло Мальдини Тьемуэ Бакайокони Туркиянинг “Адана Демирспор” клубига сотиб юборади. Бу савдодан келадиган маблағ Дзаньолонинг трансферига йўналтирилади.

“Рома”дан янги шартнома олмаганидан кейин кетишга қарор қилган Дзаньолога Англия Премьер-лигасининг бир неча клублари ҳам оғиз солмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!