Суперклуб Шомуродов масаласида безовта бўляпти

“Специя”даги ижара муддатини ўтаб, Римга қайтган Элдор Шомуродов келаси мавсум олдидан яна жамадонини йиғишига тўғри келади.

Таниқли инсайдер Николо Скирага кўра, "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо келаси мавсум ҳам ўзбекистонлик ҳужумчининг хизматларидан фойдаланишни режалаштирмаяпти. Шунинг учун ҳам спорт директори Тьягу Пинто форвардга янги иш жойи топиб бериши керак.

q4t7efG8yeIw44c38lKzQpLNU0REWf_normal

28 ёшли ҳужумчига таклиф йўқ эмас. Аниқроғи, Элдорни сўраётган жамоалар сони ошиб бормоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурарга “Лечче” жиддий қизиқиш бошлагани ҳақида хабар тарқатган эдик.

Шомуродовга харидорларнинг кўпаяётгани “Галатасарой”ни безовта қила бошлади.

Нуфузли манба –  www.fotospor.com нашрининг ёзишича, истанбулликларнинг асосий трансфер нишони Мауро Икарди ҳисобланади. Аргентиналик юлдуз ўтган мавсумни ижара асосида “Галатасарой”да ўтказди ва 22 та гол билан чемпионликка муносиб ҳисса қўшди.

Турк суперклуби Икардини ПСЖдан 10 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш таклифини берган ва мақсадига эришиш имконият бор.

Истанбулликларни Элдор Шомуродов туркий давлатлар вакили экани қизиқтирмоқда. Янги тартибга кўра, туркий миллатлар Суперлигада легионер мақомида бўлмайди.   

- “Лечче” ҳужум чизиғини кучайтириши керак. Улар “Рома”нинг ўзбекистонлик форварди Элдор Шомуродовни нишонга олди. “Галатасарой” ҳам ўзбек футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўляпти. Чунки уни маҳаллий ўйинчи мақомида ўйнатиш мумкин, - деб ёзмоқда www.fotospor.com  сайти.

Shomurodov_MP1_3821-1536x1024

Италиядаги манбалардан footballnews24.it сайти ҳам Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятга ойдинлик киритди.

- “Специя”даги ижара муддати давомида ўзини кўрсата олмаган футболчининг келаси мавсум “Рома” асосий таркибидан жой олиши муаммо. Шомуродов учун курашда яқингача “Галатасарой” пешқадамлик қилаётган эди. Энди вазият ўзгарди.

Шомуродовга А Сериядан харидор чиқиши, ҳужумчи учун курашда “Лечче”ни етакчига айлантирди, - деб ёзмоқда  footballnews24.it сайти журналисти Даниэле Сегенти Моначелли.

Маълумотларга қараганда, “Лечче” ўзбек ҳужумчиси масаласида трансфер форматини ҳал қилиши керак. “Рома” вакиллари билан бўладиган музокаралар чоғида ўйинчини бир мавсумга ижарага олиш, ижара муддати тугаганидан кейин трансферни тўлиқ амалга ошириш ҳуқуқи ёки мажбуриятини юклатиш вариантлари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2020 йилнинг октябрида Италия чемпионатидаги фаолиятини бошлади ва бугунги кунга қадар учта жамоада тўп тепди.

166242_680

Элдор “Женоа”да 32 та учрашувда саккизта гол ва иккита ассист, “Рома”да 48 та ўйинда 6 та гол ва олтита ассист, “Специя”да 16 та беллашувда 1 та гол ва бир жуфт ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
13/07/2023 22:48
"Таниқли инсайдер Николо Скирага кўра, "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо келаси мавсум ҳам ўзбекистонлик ҳужумчининг хизматларидан фойдаланишни режалаштирмаяпти. Шунинг учун ҳам спорт директори Тьягу Пинто форвардга янги иш жойи топиб бериши керак". Айнан шу сўздарни, нашрнинг бир неча сонида, турли сарлавҳалар остида ўқияпман.
Ғалати эмасми?!

Azam Nazarov
13/07/2023 22:30
Италия бўлса, Италияда.............. Элдоржон бос газига.........