
Суперклуб янги бош мураббий номини эълон қилди
Италиянинг энг қудратли клубларидан ҳисобланган “Ювентус” яна бош мураббийини янгилади. Бу гал жамоа хорватиялик мутахассис Игор Тудорга топширилди.
Турин клуби ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали янги бош мураббий ҳақидаги хабарни эълон қилди.
- Игор Тудор — асосий жамоанинг янги бош мураббийи. Клуб қайта хуш келибсан, Игор!
Клуб Тьяго Мотта ва унинг штабидаги ходимларга бирга ишлаган ойлардаги ишга муносабати, садоқати профессионаллиги учун миннатдорлик билдиради ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди, - дейилади “Ювентус” баёнотида.
46 ёшли Игор Тудор 1998-2007 йиллар давомида футболчи сифатида “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган. 2020-2021 йилларда клубнинг мураббийлар штабида фаолият юритган.
Игор Тудор бош мураббий сифатида “Хайдук”, ПАОК, “Карабюкспор”, “Галатасарой”, “Марсель”, “Лацио”, “Верона”, “Удинезе”, “Лацио” каби бир неча клубларда ишлаган.
Фикрлар