Суперкомпютер РПЛда ким чемпион бўлишини айтди. ЦСКАда яхши имконият бор
“Опта” суперкомютери Россия Премьер-лигаси 5-туридан сўнг қайси жамоа чемпион бўлишини таҳлил қилди.
Унга кўра, Санк-Петербургнинг “Зенит” клуби 49,9% билан асосий фаворит бўлди. Легионеримиз Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган Москванинг ЦСКА клуби 13,1% билан биринчиликка курашмоқда. Топ-3 ликни пойтахтнинг яна бир жамоаси “Локоматив” 11,9% билан якунлади.
Кейинги ўринларда "Краснодар" (9,2%), "Спартак" (8,9%) ва "Динамо" (5,1%). Бошқа жамоаларнинг имконияти 1% дан кам.
Қуйи лигага тушиб кетиш учун асосий номзодлар “Нижний Новгород” (40,6%) ва “Факел” (10,7%) клублари бўлиши таҳмин қилинди.
Фикрлар