Суперлига. 22-тур якунланди
Суперлиганинг 22-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Турнинг сўнгги баҳсида "Қизилқум" сафарда "Хоразм"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Айни пайтда мусобақа турнир жадвалида "Нефтчи" 51 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Фарғоналикларнинг энг яқин таъқибчиси "Пахтакор" ҳисобида 49 очко мавжуд. Кучли учликни эса 44 очко жамғарган "Навбаҳор" якунлаб турибди.
Маълумот учун, Суперлига ФИФА кунлари муносабати билан қисқа муддатга танаффусга чиқди. Мусобақа 7 октябрдан давом эттирилади.


Фикрлар