Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган навбатдаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди.
Самвел Бабаян бошқарувиги "Андижон" ўз уйида "Машъал"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Дастлаб, учрашувнинг 18-дақиқасида Мартин Боаке ҳимоячиларининг хатосидан сўнг унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга эришди. 76-дақиқада келиб эса Дониёр Абдуманнопов фарқни 2 тага етказиб қўйиб, жамоасининг муҳим ғалабасига ҳисса қўшди.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Жорий мавсум
Андижан
- Martin Boakye 19'
- Doniyor Abdumannopov 77'
Тугаган
2
:
0
16:00
Фикрлар