Суперлига. Биринчи "қизил" Касмининга
Coca-Cola Суперлига старт олди.
Янги мавсумда дастлабки "Олимпик" форварди Русланбек Жияновнинг номига ёзилди. 21 ёшли ҳужумчи "Пахтакор" билан ўйиннинг 7-дақиқасида Элдор Суюнов дарвозасини ишғол қилди (пенальтидан).
Биринчи сариқ карточка эса "шерлар" ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробековга кўрсатилди. "Пахтакор" — "Олимпик" учрашувини бошқарган Азиз Асимов 22-дақиқада мезбонлар хавбекини огоҳлантирди.
Илк қизил карточка эса "Металлург" вакили Владислав Касмининга насиб қилди. "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Ғуломҳайдар Ғуломовга нисбатан қўпол ўйнаган беларуслик футболчи Раҳимбек Каримов томонидан майдондан четлатилди. Маълумот учун, Касминин бунга қадар 3 бор Суперлига баҳсларида дисквалификацияга йўлиққан эди.
Фикрлар