Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади
"Андижон" биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин
Суперлиганинг 7-тури ортда қолиб, бугун 8-турга старт берилади. "Бобур Арена"да "Андижон" "Металлург"ни қабул қилса, "Олимпик" "Қизилқум" майдонига сафар уюштиради. Таъкидлаб ўтиш керак, иккала ўйин ҳам соат 19:00да бошланади.
Шунингдек, ушбу турда бизни "Навбаҳор" - "Нефтчи", ОКМК -"Сўғдиёна", "Сурхон" - "Насаф", "Динамо" - "Пахтакор" ва "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувлари кутиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Суперлига турнир жадвалида 3 та жамоа бир хил очко тўплаб, пешқадам бўлиб туришибди. Бугун вақтинчалик "Андижон" биринчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятга эга.


Изоҳлар (0)