Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Суперлига. Бугун 9-тур якунланади

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Бугун кун дастурида учта учрашув бўлиб ўтади ва тур ўз ниҳоясига етади.

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тур баҳслари давом эттирилади. Бугун кун дастурида учта учрашув бўлиб ўтади ва тур ўз ниҳоясига етади.

Дастлаб, жадвалнинг 2-ўринда бораётган “Нефтчи” сафарда 8-поғонани эгаллаб турган “Хоразм”га қарши ўйнайди. Беллашув соат 19:00 да старт олади. Ушбу баҳс билан параллел равишда “Қизилқум” — "Қўқон-1912" тўқнашуви ўтказилади.

Куннинг сўнгги ўйини “Бунёдкор” — “Андижон” жамоалари ўртасида кечади. Ушбу учрашув соат 20:15 да "Футбол ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ