Суперлига. Бугун биринчи даврага якун ясалади
Бугун Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтади.
Биринчи даврани якунлаб берадиган баҳсларнинг бири Жиззахда “Сўғдиёна” ҳамда “Динамо” жамоалари ўртасида кечса, яна бир ўйинда “Қизилқум” ўз уйида пешқадамларидан бири ҳисобланган ОКМКни қабул қилади. Ҳар иккала учрашув ҳам соат 20:00 да старт олиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа жадвалида "Сўғдиёна" 20 очко билан 3-ўринда, "Динамо" 14 очко билан 10-ўринда, "Қизилқум" 12 очко билан 11-ўринда, ОКМК эса 23 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Фикрлар