Суперлига. "Бунёдкор" -"Насаф": Матнли трансляция

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 25-тури марказий учрашуви мақомидаги "Бунёдкор" - "Насаф" баҳсини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин

  • Суперлига
  • 25-тур

Бунёдкор

0 : 1

29/11/2020 14:30

Насаф

  • Марко Станоевич 8'

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа кўшиб берилди.

  • 89'

    Даврон Эргашевга қизил карточка кўрсатмоқда.

  • 86'

    Дилшод Аҳмадалиевнинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлишди.

  • 84'

    Санжар Қодирқулов ўрнига Дилшод Аҳмадалиев майдонга тушди.

  • 84'

    Давронжон Эргашев рақибини ушлаб қолди, хакам жарима тўпи белгилади.

  • 83'

    Шароф Муҳиддинов қўполлик ишлатди.

  • 82'

    Селим Нурмурадовнинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 82'

    УХХХХХ! Шоҳмалик Комилов яқин масофадан туриб дарвозани ишғол қила олмади.

  • 80'

    Шаҳбоз Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 79'

    Жўрабек Манноновнинг қанотдан узатмасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 77'

    Бобур Абдухолиқов ўрнини Жавоҳир Эсонқулов тўлдирди.

  • 76'

    УХХХ! Давронжон Эргашевнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 75'

    Расул Йўлдошев ўрнига Суҳроб Иззатов майдонга тушди.

  • 75'

    Хуршид Ғиёсов майдонни тарк этди, Селим Нурмурадов ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Шахбоз Эркинов Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига майдонга тушди.

  • 74'

    Умарбек Эшмуродов қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 74'

    Иброҳимҳалил Йўлдошев тўпга ета олмади.

  • 72'

    Исломжон Қобилов қўпол ўйнади. Хакам ўйинни тўхтатди.

  • 70'

    Давронжон Эргашев қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 70'

    Зарбалар бўйича 8:4.

  • 70'

    Дилшод Раҳматуллаев захирага олинди, Шоҳмалик Комилов майдонга тушди.

  • 70'

    Ислом Кенжабоев ўрнига Ҳусайн Норчаев майдонга тушди.

  • 68'

    Лутфулла Тўраевнинг зарбаси рекошет билан майдонни тарк этди.

  • 66'

    Фаррух Икромов Нурилло Тўхтасинов ўрнига майдонга тушди.

  • 64'

    Давронжон Эргашевнинг узатмасини Абдувоҳид Неъматов ушлаб олди.

  • 63'

    Марко Станоевич қўполлик ишлатди.

  • 63'

    Насаф футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рекошет билан майдонни тарк этди.

  • 60'

    Шифкорлар футболчиларга ёрдам кўрсатишди. Иккала футболчи ҳам майдонга қайтди.

  • 59'

    Бурчакдан узатилган пасдан сўнг икки футболчи тўқнашиб кетди.

  • 58'

    Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 57'

    Бунёдкор футболчис қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, бироқ дарвозабон тўпни қайтарди

  • 56'

    Бобур Абдухолиқов жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 53'

    Хуршид Ғиёсовнинг узатмасига усниддин Алиқулов блок қўйди.

  • 52'

    Лутфулла Тўраевнинг пасига Хуршид Ғиёсов ета олмади.

  • 51'

    УХХХ! Хуршид Ғиёсовнинг узатмасини Абдувоҳид Неъматов қийинчилик билан тўпни ушлаб олди.

  • 51'

    Хуршид Ғиёсовнинг яна бир узатмасига ҳимоячи тўғоноқ бўлди.

  • 50'

    Расул Йўлдошевнинг қанотдан узатган пасини Ҳусниддин Алиқулов қайтариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Танаффус.

  • 45+1'

    Санжар Қодирқуловнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 45'

    Дилшод Раҳматуллаев Санжар Қодирқуловга қўполлик ишлатди.

  • 45'

    Насаф футболчиси офсайдда қолиб кетди.

  • 42'

    Насафнинг қанотдан узатган пасини Абдумавлон Абдулжалилов ушлаб олди.

  • 41'

    Лутфулла Тўраев Ойбек Бозоровнга қўполлик ишлатди.

  • 41'

    Зарбалар бўйича статистика 3:3.

  • 40'

    Дилшод Раҳматуллаевнинг узатмасига Ойбек Бозоров ета олмади, Абдумавлон Абдулжалилов тўпни эгаллаб олди.

  • 38'

    Ойбек Бозоровда барчаси жойида, у ўйинни давом эттира олади.

  • 37'

    Лутфулла Тўраев Ойбек Бозоровни йиқитди, хакам ўйинни тўхтатди.

  • 37'

    Нурилло Тўхтасинов Абдувоҳид Неъматовни ушлаб қолди, хакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 36'

    Лутфулла Тўраев майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, Нурилло Тўхтасиновга пас берди, бироқ у тўпга ета олмади.

  • 36'

    Ҳусниддин Алиқулов Хуршид Ғиёсовга қўполлик ишлатди.

  • 35'

    Насафнинг қарши ҳужумини Давронжон Эргашев тўхтатиб қолди.

  • 34'

    Дилшод Раҳматуллаев майдон марказида қўполлик ишлатди. Хакам ўйинни тўхтатди.

  • 33'

    Бунёдкор босим уюштирмоқда.

  • 31'

    Насаф марказда тўпни эгаллаб турибди.

  • 27'

    Санжар Қодирқулов қўполлик ишлатди. Хакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 26'

    Бурчакдан узатилган пасдан сўнг Санжар Қодирқулов жарима майдони ичидан зарба йўллади, бироқ бироз ноаниқ.

  • 24'

    Миржаҳон Мираҳмадов тезкор ҳужумда қочиб кетди, икки ҳимоячи орасидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 22'

    Нурилло Тўхтасиновнинг узатмасидан сўнг Насаф жарима майдони ичида Бунёдкор футболчилари икки маротаба зарба беришди, бироқ Дилшод Раҳматуллаев тўпни узоқлаштирди.

  • 21'

    Марко Станоевич Хуршид Ғиёсовни йиқитди. Жарима тўпи кўрамиз.

  • 20'

    Марко Станоевичнинг узатмасини жамоадошлари тушунмади ва ҳужум якунига етди.

  • 19'

    Марко Станоевичнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпни Дилшод Раҳматуллаев ҳам дарвозага йўллаб кўрди, бироқ ҳимоячи тўп йўналигини ўзгартириб юборди.

  • 18'

    Бунёдкор футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 16'

    Бунёдкор бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 15'

    Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 14'

    УХХХ! Улуғбек Абдуллаевнинг зарбасини ҳимоячини қийинчилик билан қайтарди. Бурчак тўпи.

  • 13'

    Бунёдкор тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 12'

    Бобур Абдухолиқов қанотдан олдинга кириб борди, бироқ Абдумавлон Абдулжалилов тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва тўпни майдон ташқарисга тепиб юборди.

  • 11'

    Бунёдокор пасларда хатоликка йўл қўймоқда.

  • 10'

    Бобур Абдухолиқов тўпни эгаллай олмади ва ҳужум қайтарилди.

  • 9'

    ГОООООООЛ! Марко Станоевич жаримадан ажойиб зарба йўллаб, Абдумавлон Абдулжалиловни доғда қолдирди.

  • 8'

    Насаф жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Исломжон Қобиловнинг қўлига тўп тегди.

  • 7'

    Марко Станоевичнинг бурчакздан узатган пасини ҳимоячи қайтариб юборди.

  • 6'

    Бунёдкор ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 5'

    Бунёдкор позицион ҳужум ташкил қилди, Санжар Қодирқулов кутилмаганда узоқдан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.

  • 2'

    Жарима зарбасидан мезбонлар унумли фойдалана олишмади.

  • 1'

    Ўйиннинг дастлабки дақиқасидаёқ Бунёдкор жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлди

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!