Суперлига. "Бунёдкор" бир киши кам бўлиб "Хоразм"ни енгди

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Бунёдкор" баҳси бўлиб ўтди ва унда 1:2 ҳисоби қайд этилди.

Носиржон Абдусаломов ҳисобни очган бўлса, Матия Кривокапич ҳисобни иккитага ошириб қўйган эди. Иккинчи бўлим бошларида Темур Исмаилов орадаги фарқни қисқартирди. 62-дақиқада эса Сардор Раҳмонов қизил карточка олиб майдондан четлатилди.

Шу тариқа, "қалдирғочлар" қийин ғалабани тантана қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!