Суперлига. "Бухоро" - "Бунёдкор" ўйини Тошкентда бўлиб ўтади

TIGGO 2 PRO

"Бухоро" шаҳридаги стадион мавсумга ўз вақтида тайёр бўлмагач, "Бухоро" клуби ўз рақибларини Тошкентдаги "Жар" стадионида қабул қилишга мажбур бўлмоқда. 

Қайд этиш керак, "Жар" стадионидан, шунингдек, "Пахтакор" футбол клуби ҳам фойдаланиб келмоқда. Эндиликда "Олимпиада—2028" йўлида ташкил этилган "Олимпик Мобиуз" жамоаси ҳам Пролига ўйинларини "Жар" стадионида ўтказиш истагини билдирди ҳамда стадион билан имзоланган шартномани Лигага тақдим этди. Ассоциация ва Лига келишуви бўйича, Пролига апрель ойида старт олиши, "Бухоро" клуби эса унга қадар ўз шаҳрига қайтиши лозим эди. Бироқ февралда бўлгани каби, Бухородаги стадион март якунига қадар ҳам тайёр бўлмаслиги ойдинлашди. 

Шундан келиб чиқиб, "Бухоро" 4 апрел кунига режа қилинган Суперлига 4-тури доирасидаги "Бунёдкор" клубига қарши беллашувни рақиби майдонида ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!