Суперлига. "Бухоро" - "Олимпик": Ўзаро учрашувларда устунлик ким томонда?

Эртага "Олимпик" Cоcа-Cоlа Суперлигаси 19-тури қолдирилган ўйини доирасида "Бухоро" меҳмони бўлади. Учрашув "Бухоро" спорт мажмуаси стадионида бўлиб ўтади ҳамда 18:15 да бошланади.

Шу кунгача "Олимпик" бухороликлар билан 5 марта тўқнаш келганмиз. Ўзаро учрашувларда "Олимпик" 3 бор зафар қучган, "Бухоро" эса 2 марта ғалаба қозонган. Жорий мавсум биринчи давраси доирасида "Жар" стадионида ўтган учрашув Темур Мамасиддиқовнинг ягона голи эвазига "Олимпик" фойдасига ҳал бўлган.

"Олимпик"нинг "Бухоро"га қарши ўйинлари:

Про лига-2021
3-тур, 06.04.2021
"Жар" стадиони
"Олимпик" - "Бухоро" 0:2
Голлар: Беҳзод Шамсиев (автогол) 4, Бобур Қосимов 90+2

Про лига-2021
12-тур, 19.06.2021
"Наврўз" стадиони
"Бухоро" - "Олимпик" 0:1
Гол: Алишер Одилов 60

21-тур, 13.10.2021
"Жар" стадиони
"Олимпик" - "Бухоро" 5:0
Голлар: Муҳаммадазиз Иброҳимов 15, Бектемир Абдуманнонов 18, 89, Алишер Одилов 36, Фарруҳ Мухторов 72

Про лига-2021
24-тур, 21.11.2021
"Наврўз" стадиони
"Бухоро" - "Олимпик" 3:2
Голлар: Миржалол Жумаев 45, Санъат Шихов 52, 57 - Бектемир Абдуманнонов 45, Темур Мамасидиқов 90+2

Суперлига-2023
6-тур, 16.04.2023
"Жар" стадиони
"Олимпик" - "Бухоро" 1:0
Гол: Темур Мамасидиқов 13

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!