Суперлига. "Динамо" сафарда "Хоразм"га енгилди ва мавсумдаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс ўз ниҳоясига етди. 
 
Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" сафарда "Хоразм" билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. 
 
Учрашувнинг 44-дақиқасида Азиз Пирмуҳаммадов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 72-дақиқага келиб эса Тил Мавретич орадаги фарқни йўққа чиқарган эди, лекин 75-дақиқада самарқандликлар футболчиси Равшанбек Ягудин автогол муаллифига айланди. Бу орқали "Хоразм" муҳим 3 очкони қўлга киритди.

  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Жорий мавсум
35933.png

Хоразм

  • Aziz Pirmuhammedov 44'
  • Aziz Pirmuhammedov 75'
Тугаган
2 : 1

18:00

6510.png

Динамо

  • Til Mavretic 73'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!