Суперлига ҳакамлари учун ортда қолган 3 та тур ўйинлари бўйича семинар ўтказилди

Бугун Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказида Cоcа-Cоlа Суперлига ҳакамлари учун ортда қолган 3 тур давомида ҳакамлик бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарни ЎзФҲМ директори Лазиз Қўчқоров очиб берди ва ўз нутқи давомида ўтказилган учрашувлардаги вазиятларни ўрганиш, йўл қўйилган хатолар устида ишлаш орқали ҳакамлик даражасини ошириб бориш муҳим эканлигига эътибор қаратди.

Семинар давомида ФИФА ўйин қоидаларига оид янгиликлар эълон қилинди. Шунингдек, тажрибали экспертлар томонидан тайёрланган видеороликлар ёрдамида ҳакамларнинг сўнгги вақтлардаги хатти-ҳаракатлари таҳлил қилинди.

Куннинг иккинчи қисмида эса VAR бўйича зарурий услубий тавсиялар берилди. Семинарда Владислав Цейтлин, Валентин Коваленко ва Бобур Ҳайдаров каби тажрибали мутахассислар томонидан яккакурашлар, ўйиндан ташқари ҳолат, жарима майдончаси ичидаги кураш, ўйин назорати ва бошқа эътиборга молик жиҳатлар бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Семинарда Тошкент шаҳридаги ҳакамлар бевосита залдан иштирок этган бўлишса, ҳудудлардаги ҳакамлар видеоконференс алоқа ташкил этилди.

ЎзФҲМ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!