Суперлига клуби беш футболчини жамоадан четлатди

Туркия Суперлигасининг машҳур жамоаларидан “Бешиктош” расмий сайти орқали беш нафар футболчи ёмон ўйнаётгани боис, таркибдан четлатилганини эълон қилди.

- Асосий жамоанинг беш ўйинчиси таркибдан чиқарилди. Бош мураббий Самет Айбаба футболчилардан Венсан Абубакар, Валентин Розье, Эрик Байи, Рашид Ғаззол ва Жан Онанани бўш ўйини туфайли жамоадан четлатишга қарор қилди.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибни қайта шакллантириш борасида иш олиб бормоқда, - дейилади клуб баёнотида.

“Бешиктош” жорий мавсумда Суперлигада чемпионлик учун кураша олмаяпти. Ҳозирча бешинчи поғонада жойлашган жамоа пешқадам “Фенербаҳче”дан 14 очкога ортда қолиб кетган.

Бундан ташқари, “Бешиктош”  Конференциялар лигасида ҳам гуруҳдан чиқиш масаласини удаллай олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!