Суперлига клублари янги мавсумни қайси стадионларда бошлашларини биласизми?

Лига Суперлига стадионлари сифатини яхшилаш йўлидаги ишларни давом эттиради. Шундан келиб чиқиб, 2024 йилги мавсум стартида айрим клублар ўз уй аренасида учрашувлар ўтказа олмайди.

Эҳтимолий Суперлигага қайтиши мумкин бўлган “Динамо”нинг 2024 йилги мавсум Самарқанд шаҳрида ўйнай олмаслиги ўтган йилнинг 11 апрель санасида расман маълум қилинганди. “Қизилқум”нинг Навоийда расмий ўйинларни қабул қила олмаслиги эса 16 март куни билдирилган. Шундай асос билан Бекободдаги стадионда Суперлига ўйинларини ўтказиш тўхтатилган. Термиздаги стадион эса янги мавсум стартига тайёр бўлмайди.

Шунингдек, Лига “Локомотив” клубини 2024 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб стадиони Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги тўғрисида огоҳлантирди. Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида ҳам деярли шундай ҳолат бўлиб, футбол клубини олдинда кутаётган эҳтимолий ўзгаришлардан келиб чиқиб, стадионга нисбатан санкция киритилади.

Маълумки, 2023 йилги мавсумда ОКМК, “Бобур арена”, “Бунёдкор”, “Жар”, “Сўғдиёна” каби стадионлар майсаси тўла янгиланди. 2024 йилда “Динамо” ва “Сурхон” арена улар сафига қўшилиши режалаштирилган. Навоий ва Бекобод шаҳридаги стадионларнинг келгуси режаси қандай эканлиги борасида аниқ ахборот ҳозиргача йўқ.

Суперлиганинг 2024 йилги мавсумига қуръа ташлаш учун Лига 14 клуб мавсумни қайси аренада бошланишини аниқлаб олиши керак эди. Бу йўлда Лига ўтган йилги мавсум ниҳоясига етиши билан ҳаракат бошлаган бўлиб, ўрганишлар натижасига кўра стадиони талабга жавоб бермаслиги аниқ бўлган клублар 10 январга қадар бу муаммони ҳал қилиши белгилаб қўйилганди.

суперлига_8

Эндиликда “Олимпик” мавсумнинг дастлабки уч турини “Жар” стадионида ўтказа олмайди. ЎФА режасига кўра, мартнинг биринчи ярмида “Жар” ОФК мусобақасига мезбонлик қилади. Шунинг учун “Олимпик” мавсумни “Бунёдкор”да бошлайди.

Стадиони мавсум учун қабул қилинмаган “Динамо” Жиззахда, “Қизилқум” эса “Бухоро”да ўйнайдиган бўлди. Бунда клуб мухлисларининг ўйинларга ташрифи масаласи ҳам инобатга олинди.

“Сурхон” аренани мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб ишга тушириш режалаштирилган. Унга қадар клуб “Пахтакор” билан бир аренадан фойдаланишда давом этади. “Металлург” эса ОКМК уйидан фойдаланиб туради.

Лига тез орада Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланадиган санага ойдинлик киритади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
15/01/2024 17:56
Чёт элда шу холатбулса агар,кетига тепади.
&
998913335306
15/01/2024 15:16
УФФ даги корчалонлар: яна суперлига жамоалари сонини ошириш билан нима узгаради? Уйнашга стадиони йук жамоалар чемпионат савиясига тасир килади ю..
&
998913335306
15/01/2024 15:12
Уй стадионига эга булмаган жамоа. Кандай килиб суперлига жамоаси булишини тасаввур килиб куринг.