Суперлига. "Локомотив" - "Хоразм" баҳсида ғолиб жамоа номи аниқланмади

Суперлига 6-турнин илк учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Локомотив" ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, учрашувнинг 67-дақиқасида Янис Лери ҳисобни очишга муваффақ бўлиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада эса "Локомотив" сардори Темурхўжа Абдухолиқов 81-дақиқада орадаги фарқни йўққа чиқариб, ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Маълумот ўрнида, "Локомотив" ҳамда "Хоразм" клублари ушбу беллашувдан сўнг очколар сонини 8 тага етказиб олиб, 7 ва 8-ўринларда қолишди.

  • Ўзбекистон - Суперлига
  • Жорий мавсум
6635.png

Локомотив

  • Temurkhuja Abdukholikov 81'
Тугаган
1 : 1

17:00

35933.png

Хоразм

  • Yanis Lhéry 67'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!