Суперлига. "Машъал" ўзаро учрашувлар бўйича "Динамо"дан устун!
Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.
Учрашув 2 май куни соат 19:00 да “Динамо” стадионида бўлиб ўтади. Жамоалар ўртасидаги ўзаро ўйинлар тарихи анча қизиқ: томонлар 34 марта тўқнаш келган. Уларда “Машъал” 17 та ғалаба билан устун, “Динамо” ҳисобида эса 14 та ғалаба мавжуд. Яна 3 та учрашув дуранг билан якунланган.
Голлар нисбати ҳам деярли тенг — 42:40 “Машъал” фойдасига. Энг йирик ғалабалардан бири “Динамо” томонидан 5:0 ҳисобида қайд этилган бўлса, “Машъал”нинг энг катта ютуғи 4:1 натижаси бўлиб турибди.

Фикрлар