Суперлига. "Насаф" - "Пахтакор": Матнли трансляция

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • Суперлига
  • 24-тур

Насаф

  • Шароф Муҳитдинов 6'
  • Марко Станоевич 56'
  • Акмал Мозговой 67'
3 : 0

25/11/2020 13:00

Пахтакор

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    "Пахтакор"нинг кетма-кет 2 та бурчак узатмаси наф келтирмади. 

  • 90+'

    Сайфиевнинг узатмаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди. 

  • 90+'

    Мозговой ўрнига Турдиалиев майдонга ташланди. 

  • 90+'

    Эркиновнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Эсонқулов ва Комилов майдонга тушмоқда. Муҳитдинов ва Абдихолиқов захирадан ўрин олди. 

  • 85'

    Сергеевнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 84'

    Анзур Исмоиловнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 81'

    Муҳитдиновнинг жарима майдонига узатган тўпини шериклари дарвозага йўллай олмади. 

  • 78'

    Неъматовдан супер-сейв. Сергеевнинг 2 метр масофадан берган зарбасини Абдувоҳид мега-реакция билан қайтариб юборди. 

  • 77'

    "Насаф" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 74'

    Раҳматуллаев ва Норчаев ўрнига Кенжабоев ва Станоевич захирага олинди. 

  • 72'

    Аброрбек Исмоилов сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 70'

    Мозговой огоҳлантирилди. 

  • 67'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жаримадан узатилган тўпни Мозговой боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 63'

    "Пахтакор" шошиб ҳаракат қилмоқда. 

  • 60'

    Эркинов Собиржонов ўрнига майдонга тушмоқда. 

  • 56'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марко Станоевич "Насаф"нинг ажойиб комбинацион ўйинини гол билан якунлади. 

  • 54'

    Сайфиевнинг кучли зарбасини Неъматов қайтаришга эришди. 

  • 51'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Суюнов ушлаб олди. 

  • 51'

    Сергеевнинг зарбаси ноаниқ кетди. Ҳамдамовнинг узатмаси ажлойиб чиққанди. 

  • 48'

    "Насаф" иккинчи бўлимни ҳам хотиржам бошлади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Бурчак зарбаси "Пахтакор"га фойда келтирмади. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Станоевичнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 40'

    Ғайбуллаев ва Алижонов огоҳлантирилди. 

  • 39'

    Майдонда футболчилар тортишиб кетишди. 

  • 37'

    "Насаф" ҳужуми паслардаги ноаниқлик сабаб тўхтади. 

  • 35'

    "Насаф" таймнинг иккинчи қисмини тежамкор тарзда ўтказмоқда. 

  • 33'

    "Пахтакор" тўпни назорат қилиш орқали "Насаф" ҳужумларидан қутулишга интиляпти. 

  • 31'

    Бурчак зарбаси қаршиликларга наф келтирмади. 

  • 29'

    Мозговойнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 27'

    Сайфиев рақибни очиқчасига тўхтатиб қолди. 

  • 26'

    Чераннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 24'

    Кенжабоев тезкорлик билан жарима майдонигача етиб келди. Зарба бироз ноаниқ чиқди. 

  • 20'

    "Пахтакор" тўп назоратини ўз қўлига олди. 

  • 18'

    Ҳакам Бобир Абдихолиқов ҳужумда фол ишлатди, деб топди. 

  • 17'

    "Пахтакор" ҳимояланишга мажбур этилмоқда. 

  • 16'

    Станоевичнинг узатмасини Кенжабоев тушунмади. 

  • 15'

    Абдихолиқовнинг яна бир рейди ҳакам томонидан қўл билан ўйин сабаб тўхтатилди. 

  • 13'

    Бобир Абдихолиқов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Станоевичнинг олис масофадан берган зарбасидан сўнг, тўп ҳужумчига бориб тушди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

  • 12'

    Абдихолиқов ҳужумда фол ишлатди. 

  • 12'

    Ғайбуллаевда ҳаммаси жойидага ўхшайди. У майдонга қайтмоқда. 

  • 10'

    Энди Ғолиб Ғайбуллаевга шифокорлар ёрдами керак. 

  • 9'

    Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида кечмоқда. 

  • 8'

    Неъматов тиббий ёрдам қабул қилиб олди. 

  • 6'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Муҳитдинов ҳисобни очмоқда. "Насаф" стадиони ларзага келмоқда. Муҳитдиновнинг жарима майдони марказидан берган зарбасини Суюнов ушлаб қола олмади. 

  • 4'

    Маннноновнинг жарима майдонига кўтариб берган тўпига "Пахтакор" ҳимоячилари биринчи бўлишди. 

  • 4'

    Чераннинг бош билан берган кучсиз зарбасини Неъматов ушлаб олди. 

  • 3'

    Жўрабек Маннонов тиббий ёрдам олди. Ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттиради. 

  • 2'

    Тошкентликларнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 2'

    Илк дақиқалардан меҳмонлар тўп билан муомала қилмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 24-турининг марказий баҳси старт олиш арафасида. "Насаф" - "Пахтакор" учрашувини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ободон
25/11/2020 15:12
Сохта чемпион латткордан маглубият яшавор насаф насаф чемпион.
&
Ф/К АНДИЖОН
25/11/2020 14:23
Баракалла Насаф олfа !!!
&
Ф/К АНДИЖОН
25/11/2020 13:58
Андижон футбол шинавадалири номидан Насафга омад ва Fалаба тилаймиз !!! Оле оле оле Насаф Насаф. !!!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
25/11/2020 13:48
Yahshikap uylap qarasa Pahtakor hali ancha bor ekan kuchayishiga. OCHL bilinib qoluvdi kamchiliklari bugun Nasaf yana bir bor aslida fudbol qanaqa bulishini kursatdi lekin. 2 taym qanday buladi bilmadim lekin. Nasaf hohlasa katta shotka ham yutarkan. chunki qancha mament buldi. Nasaf hohlasa yana qushadi. uyinga. shunday yosh bolalar buyi ham gavda jihatidan ham kichik