Суперлига. "Насаф" Қаршида "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди, Абдувоҳид Неъматовдан гол!

Chery Tigo 7 PRO

Суперлига 5-тури доирасидаги қолдирилган "Насаф" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. 

Никабадзе ҳисобни очган бўлса, Бобир Абдихолиқов ҳисобни тенглаштирди. 13-дақиқада Фаррух Сайфиев рақиб жарима майдони ичидаги пала-партишликдан фойдаланиб, "лочинлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

34-дақиқада "аждарлар"нинг 34-рақамли футболчиси Шерзод Насруллаев орадаги фарқни йўққа чиқарди. 65-дақиқада "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Абдувоҳид Неъматов 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва қаршиликларни олдинга олиб чиқди. 

Шу тариқа, Бердиев шогирдлари турнир жадвалида етакчига айланиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
30/06/2024 22:52
Шерзод ичкаридан югуриб чикди лекин Сайфиевни голи нохак гол чунки химоячини Навбахор хужумчиси тепиб йикитди туп Сайфиевга келиб тушди хакам кунталик килди хакикий ифлос хакам экан.
&
Бегматов Дилмурод
30/06/2024 22:35
Шерзодни голи ўйиндан ташқари холатда урилмадими?
30/06/2024 23:42
Sherzod toza gol urdi