Суперлига. "Навбаҳор" - АГМК: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Coca Cola Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • Суперлига
  • 25-тур

Навбаҳор

0 : 0

29/11/2020 14:30

OKMK

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    Ҳакамнинг қарорига жиддий эътироз билдирган Сайдулло Раҳматов иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилиб, майдондан четлатилди.

  • 90+3'

    "Навбаҳор" яхши стандарт вазиятдан фойдалана олмади.

  • 90+2'

    Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам жуда катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Сўнгги дақиқаларда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Ўзгариш рўй бермоқда: Абдураҳимов ўрнига Қосимов, Ғофуров ўрнига эса Сулаймонов тушди.

  • 87'

    Жарима майдонига узатилган яна бир тўпни мезбонлар дарвозага кирита олмади.

  • 84'

    Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбасидан кейин, тўпни АГМК посбони Валижон Раҳимов ушлаб олди.

  • 82'

    Ҳасанов шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида штурм уюштирмоқда.

  • 80'

    "Навбаҳор" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишига АГМК ҳимоячиси йўл қўймади.

  • 78'

    Раҳмонов ўрнига Жўраев майдонга тушди.

  • 77'

    Тўпни олдирган Полвонов рақибига нисбатан қоида бузди.

  • 75'

    Азиз Турғунбоевнинг марказга узатган тўпи шеригигача етиб бормади.

  • 73'

    Жасур Умаров жамоасининг позицион ҳужумини узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан муваффақиятсиз якунлади.

  • 71'

    Иван Соловьёв жарима майдонида рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 69'

    Мате Ватсадзе ўрнига Зафар Полвонов, Санжар Турсунов ўрнига эса Жасур Умаров майдонга тушди.

  • 66'

    Тўп назорати тез-тез ўзгариб кетмоқда. Жамоалар ғалаба учун бориши беришга тайёрдек ўйин кўрсатяпти.

  • 64'

    Турғунбоев жамоасининг ажойиб комбинациясини ноаниқ зарбаси билан барбод қилди.

  • 63'

    Жарима майдонига ёриб кирган Григалашвили йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 60'

    Ватсадзе жарима майдонига узатма амалга оширди. Бироқ шериклари тўпга ета олмади.

  • 58'

    Болов яқин масофадан кучли зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 57'

    Турғвунбоевнинг стандарт вазиятдан берган зарбаси жонли девордан ўтмади.

  • 56'

    Мухлисларнинг тинмай қўллаб-қувватлаб туриши наманганликларга катта иштиёқ бермоқда. Улар ўйинга фаоллик қўшяпти.

  • 54'

    Соловьёвнинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Мезбонлар жуда хавфли вазият яратишганди.

  • 51'

    Иккинчи 45 дақиқаликни олмалиқликлар фаолроқ бошлади.

  • 49'

    Жокичнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 48'

    Ватсадзе жамоаси ҳужуми муваффақиятсизлик билан якунланишига сабаб бўлди. Мате на зарба, на пас бера олди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Турсуновнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегди. Биринчи таймдаги сўнгги вазият ҳам голсиз якунланди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Сардор Раҳмоновга нисбатан мезбонлар вакили қоида бузди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 40'

    АГМК вакили воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 39'

    Ҳошимовнинг қўполлигидан кейин футболчилар ўзаро тортиши кетди. Ҳакам вазиятга аралашиб, футболчиларни тинчлантирди.

  • 37'

    Аҳмедов огоҳлантирилди.

  • 36'

    Узоқ масофадан берилган зарбани Юсупов ушлаб олди.

  • 34'

    Ватсадзе рақибини алдаб ўта олмади. Акс ҳолда, Мате дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.

  • 32'

    Тўп назорати мезбонларда. Олмалиқликлар прессинг уюштирмоқда.

  • 30'

    Ўйин кескин курашлар билан давом этяпти.

  • 29'

    Бу сафар Тельяков Абдураҳимовга нисбатан қоида бузди. АГМК футболчисига тиббий ёрдам керак.

  • 27'

    Забиҳилло Ўринбоевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 26'

    "Лочинлар" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 25'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Юсупов ушлаб олди ва дарҳол жамоасининг қарши ҳужумини бошлади.

  • 23'

    Ўринбоев яқин масофадан зарба бера олмади.

  • 20'

    АГМК стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

  • 17'

    Турсунов марказда рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Тўп яна мезбонларга қайтариб берилди.

  • 15'

    "Навбаҳор" фаолроқ кўринмоқда. Уларнинг ҳужумлари хавфлироқ чиқяпти.

  • 13'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Болов зарба беришга кечикди. Унинг жуда оддий зарбасини дарвозабон қайтарди. Паншанбе такрорий зарбани йўллади. Бу ҳам ноаниқ.

  • 10'

    Григалашвили жарима майдонида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттришга рухсат берди.

  • 8'

    Ўйин фаол курашлар остида кечмоқда. Футболчилар майдонда борини беряпти.

  • 6'

    Катта тезликда қарши ҳужумга ўтаётган Турғунбоевни қоиду бузиш эвазига тўхтатиб қолган Сайдулло Раҳматов огоҳлантирилди.

  • 4'

    Дарҳол қарши ҳужумга ўтган мезбонлар хавфли вазият ярата олди: Паншанбенинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 4'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни наманганликлар қайтарди.

  • 2'

    Илк дақиқалардан мезбонлар фаоллик кўрсатмоқда. Болов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин футбол афсонаси Диего Марадона хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!