Суперлига. "Навбаҳор" Тошкентда "Сурхон"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган илк учрашув ўз ниҳоясига етди.
Темур Кападзе бошқарувидаги "Навбаҳор" "Сурхон" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва навбатдаги муҳим 3 очкосини қўлга киритди.
"Сурхон" учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасида фаол ҳаракат қилди. Кейинчалик наманганликлар бир неча ҳужум уюштириб, 26-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Гол муаллифи - Алекс Фернандес.
79-дақиқага келиб "Навбаҳор" орадаги фарқни 2 тага етказди. Русланбек Жияновнинг узатмасидан сўнг Ваня Илич ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, "лочинлар" ушбу беллашувдан сўнг очколар сонини 15 тага етказиб олиб, 3-ўринга кўтарилди. "Сурхон" эса 8 очко билан 9-ўринда қолди.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Жорий мавсум
Навбаҳор
- Alex Fernandez 26'
- Vanja Ilić 78'
Тугаган
2
:
0
12.04.2026 16:00

Фикрлар